Қабул давомида муаммоларга ечим топилди.
Тасдиқланган режа асосида Сирдарё вилояти ИИБ раҳбарияти фуқароларнинг Ички ишлар органлари фаолияти тизимига доир мурожаатларини қабул қилди.
Қабул жараёнида фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиниб, суриштирув ва тергов соҳасига доир ва бошқа масалаларда қилинган мурожаатлар тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Бу каби қабуллар орқали аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тергов департаменти