Андижон шаҳридаги «Навоий» истироҳат боғида республика ишчи гуруҳининг оммавий сайёр қабули бошланди
Унда ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзааҳмедов, ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти бошлиғи ўринбосари полковник Бахтиёр Жалолов ҳамда вилоят ИИБ масъуллари томонидан фуқароларни қабул қилиш жараёни бўлиб ўтяпти. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилмоқда ва ҳал этиш мақсадида тегишли тартибда рўйҳатга олинмоқда.
Қабул жараёнлари давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати