Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари учун коррупция ҳолатларини олдини олиш ва тергов сифатини ошириш бўйича ўқув семинари ўтказилди
Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.И.Файзуллаев ҳузурида,тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари суриштирувчи ва терговчилари ўртасида коррупцияни олдини олиш ва тергов сифатини ошириш бўйича уқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ЎМИБ терговчиси подполковник А.Каршиев ҳам иштирок этиб, терговчиларда ватанпарварлик, тинчликнинг қадрига етиш каби туйғуларини янада кучайтириш мақсадида хизматда эришган ютуқлари, машаққатларга бой меҳнат фаолияти ҳақида ходимларга сўзлаб берди. А.Каршиевнинг кўп йиллик амалий тажрибаси ходимлар учун чинакам ибрат мактаби бўлди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати