Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизими ходимлари томонидан вилоятнинг шаҳар-туманларида кенг жамоатчилик иштирокида содир этилган жиноятлар юзасидан муҳокама йиғилишлари ўтказилди

Жорий йилнинг 13 февраль куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизими ходимлари томонидан вилоятнинг шаҳар-туманларида кенг жамоатчилик иштирокида содир этилган жиноятлар юзасидан муҳокама йиғилишлари ўтказилди.

Хусусан, Асака туманидаги А.Темур, Шаҳрихон туманидаги Абдусамат ва Марҳамат туманидаги Қора-қўрғон МФЙ ҳудудларида, шунингдек, Андижон шаҳар 30-сонли умумтаълим мактаби ва Андижон педагогика институтида “Ўғирлик”, “Фирибгарлик” “Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларни бузиш”, “Гиёҳвандлик”, “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш” ва “Ахборот технологиялари” воситаларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларни олдини олиш, ушбу турдаги жиноятларнинг қурбонига айланиб қолмаслик юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилишлари ўтказилди.

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech