Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник И.И.Химматов раислигида Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари томонидан ўтган 2023-йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари ҳамда хизмат фаолияти давомида йўл қўйган хато ва камчиликлари танқидий муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида тергов сифатини янада оширишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида ижобий кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган коррупцияга қарши курашишда ўзининг хиссасини қўшган терговчи ва суриштирувчилар ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ташаккурномаси, фахрий ёрлиғи, вилоят ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирланди.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида ҳар бир шаҳар-туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ва бўлинмалари ходимлари учун рангли принтерлар, телевизор ва бошқа зарурий техника воситалари топширилди.