Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фарғонада хайрия тадбири.

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган имконияти чекланган болалар учун мактаб интернатга ташриф буюриб, “Янги йил” байрами муносабати билан тадбир ташкиллаштирилди.

Шу куни Тергов бошқармаси ходимлари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Янги йилнинг асосий қаҳрамонлари Қорбобо, Қорқиз иштирокида байрам тадбири ташкил қилинди, байрам дастурида янграган қувноқ қуй-қўшиқлар, топишмоқ ва бошқа қизиқарли ўйинлар болажонларнинг байрамона руҳиятини кўтариб, ҳар бир тарбияланувчига берилган байрам совғаси эса уларга Янги йил кайфияти ва қувончини тақдим қилди.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech