Бошқарма ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида ўқув-семинари бўлиб ўтди
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Исроил Химматов томонидан тасдиқланган режа-топшириққа асосан, бошқарма ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувчилар иштирокида видеоселектор тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарида “Йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари” ва “Суд-автотехника экспертизалари, уларнинг турлари. Экспертизани тайинлаш ва экспертиза олдига қўйиладиган саволлар” мавзуси бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза Марказининг Қашқадарё вилояти бўлими малакали мутахассислари томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.
Ўқув семинари якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ўзаро фикр ва тажриба алмашдилар.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати