Ўз-ўзидан меҳрибон бўлиш куни.
Ўз-ўзидан меҳрибон бўлиш кунини (Random Acts of Kindness Day) хар йили 17 февраль куни нишонлаш, - бу халқаро хайрия ташкилотларнинг ташаббусидир.
Ушбу байрам нисбатан янги тарихга эга эканлиги сабабли бугунги кунда у долзарб аҳамият касб этиб, фуқароларнинг миллати ва диний эътиқодидан қатъий назар нишонланади.
Турли давлатлар ушбу байрамни ҳар хил нишонлашади, аммо мақсад биттадир- яхшилик қилиш. Чунки “раҳм-шафқат” ва “хушмуомала” оддийгина сўзлар эмас, балки ҳаётнинг маъносидир.
Шундай қилиб, келинг бир оз меҳрибон бўлайлик, биз бошқаларга нисбатан ғазабланмайлик, софдил юрак билан яшайлик, дўстларимизни қадрлайлик ва яқинларимизни севайлик!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.