Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фуқароларни қабул қилишнинг янги амалиёти йўлга қўйилди

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан фуқароларга мурожаат қилишлари учун қулайлик яратиш ва уларни сарсон ҳамда ортиқча овора қилмаслик мақсадида Вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулини видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 10 июнь куни вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаков томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Наманган, Фарғона, Самарқанд, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи жами 9 нафар фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиниб, 4 таси жойида ижобий ҳал этилди, 2 таси бўйича тушунтириш берилиб, қолган 3 таси қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилди.

Келгусида, фуқароларни шахсий қабулга келиши учун ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик ва оворагарчиликни олдини олиш мақсадида ҳафтанинг пайшанба кунлари видеоконференцалоқа режими орқали вазир ўринбосарининг шахсий қабуллари ўтказиб борилади.
Бундан ташқари, фуқаролар ҳафтанинг исталган куни (дам олиш кунларидан ташқари) Ички ишлар вазирлигига келиб Тергов департаменти раҳбариятига шахсан мурожаат қилишлари мумкин.

Шу боис, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А. Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда Тергов департаментининг 71.231-38-16 рақамига мурожаат қилишлари сўралади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech