Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕРГОВ БЎЛИНМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан республика ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимлари учун малака ошириш ўқув курслари бошланди.

Дастлабки малака ошириш курсига жалб этилган ички ишлар органларининг 30 нафар терговчилари хизмат вазифаларини самарали бажаришлари учун касбий билим, кўникма ва маҳоратларини оширадилар. Ўқув жараёнига белгиланган дастурга биноан ИИВ Тергов департаменти раҳбарлари ҳамда ИИВ Малака ошириш профессор-ўқитувчилар томонидан сифатли даражада ўқув-машғулотлари олиб борилиши йўлга қўйилди.

Шунингдек амалий тажрибаларини ошириш мақсадида Республика пойтахтида жойлашган барча тергов амалиёти билан боғлиқ ташкилотларга сайёр машғулотлар ўтказилиши ҳам назарда тутилган.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech