Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги ҳамда ижро интизоми ҳолати танқидий муҳокама этилди

2026 йил 27 январь куни Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Б.Қудратходжаев, Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р.Ашропов, вазирликнинг соҳавий хизмат раҳбарлари, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ИИББ ва барча вилоятлар ички ишлар бошқармалари раҳбарияти, шунингдек, вилоят соҳавий хизматлар, шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари раҳбарлари ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб боришга масъул бўлган хизмат ходимлари (ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тезкор қидирув, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ва тергов бўлинмалари) иштирок этди.

Тадбир давомида жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги ҳамда ижро интизоми ҳолати чуқур таҳлил қилинди.

Жумладан, жиноятга оид ариза ва хабарларни қабул қилиш ҳамда уларни текшириш бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Президентимиз томонидан Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш бўйича ўтказилган танқидий селектор йиғилишида белгиланган вазифалар, хусусан, уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича “пойтахт намунаси”ни вилоятларда жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатларига қатъий йўл қўймаслик, шунингдек, вазирлик Академияси профессор-ўқитувчилари иштирокида ташкил этилаётган ўқув-амалий машғулотлар орқали ходимларнинг билим ва касбий салоҳиятини ошириш юзасидан бир қатор аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, терговга қадар текширувни амалга оширувчи ходимларни (тезкор қидирув, профилактика, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари, терговчи ва суриштирувчилар) ўқитиш, уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида Тергов департаменти масъуллари, ИИВ Академияси профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан режалаштирилган ўқув-семинарлари бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, барча ҳудудларда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан ушбу соҳа вакилларини онлайн равишда ўқитиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Тергов департаменти

Text to speech