Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментида терговчиларининг малакаси оширилмоқда
Тергов департаменти ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган тергов ходимларини малакасини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, суриштирув ва дастлабки тергов сифатини янада ошириш мақсадида, жорий йилнинг 19 апрель куни “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишга ихтисослаштирилган малакали терговчиларни тайёрлаш мақсадида ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишга асосан, Тергов департаментида белгиланган ўқув ва амалий машғулотлар ташкил этилди.
Унда Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси Тошкент, Наманган, Андижон, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Транспортда ХТББ ҳузуридаги Тергов бошқармалари ва қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган жами 14 нафар тергов ходимлари иштирок этди.
Ўқув жараёнлари куннинг биринчи ярмида назарий, (ИИВнинг бошқа соҳавий хизматлар, бошқа давлат ташкилотлари ва қўмиталаридан белгиланган ходимлар таклиф этилиб, умумий тушунчалар ва мунозаралар ташкил этиш) иккинчи ярми эса амалий машғулотлар (Тергов департаменти Жиноятларни тергов қилиш бошқармаси ходимлари иш юритувидаги жиноят ишлари юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатларини ўрганиш, уларда иштирокини таъминлаш) тарзида ташкил этилди.
Шунингдек, ўқув жараёнларини янада қизиқарли ва мунозаралари ўтказиш мақсадида тергов ходимларни белгиланган жадвал асосида ИИВнинг бошқа соҳавий хизматлар ҳамда давлат ташкилоти ва қўмиталар билан ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида, айнан улар жойлашган биноларга борилиб, иш жараёнлари, шунингдек жиноятларни тергов қилишда мавжуд имкониятларини ўрганиб бориш ташкил этилди.
Бундан ташқари, терговчиларнинг маънавий етуклигини таъминлаш, билим савияларини ошириш, уларда ватанпарварлик, тинчликнинг қадрига етиш каби туйғуларини янада кучайтириш мақсадида ИИВ қошидаги музей, ИИВ ЭКБМ қошидаги Портлаш музейи, Шаҳидлар хотираси музейи, Ғалаба боғи, Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримовнинг кўргазмалар зали, Политехника музейи ва Ўзбек миллий академик драма театрларига саёҳатлар ташкил этилди.
Жорий йилнинг 24 апрель куни ўқув машғулотлари якунланиб, муносиб иштирок этган тергов ходимларига сертификатлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти