Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Янги йилда Тергов департаменти раҳбарияти томонидан фуқароларни видеоконференцалоқа орқали қабул қилиш бошланди

Жорий йилнинг 06 январь куни Тергов департаменти раҳбарияти томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Сирдарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабули ўтказилди.

Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласида, 1 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласи ҳамда 1 таси дастлабки тергов тўлиқ олиб борилмаганлиги масалаларини ташкил этади.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 1 таси жойида ижобий ҳал этилди, 1 таси бўйича тушунтириш берилиб, қолган 1 таси бўйича қўшимча текшириш талаб қилинганлиги сабабли мурожаатлари ижрога қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech