Тергов департаменти тизимида янги тайинлов.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг буйруғи билан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи – майор Козимов Азамат Камилович эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Тергов департаменти янги тайинланган раҳбарга келгусидаги касбий фаолиятида мувафақиятлар тилайди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти