Маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича профилактик тарғибот ишлари амалга оширилмоқда
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шарипов ҳамда Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Э.Яхёев Зарафшон шаҳридаги «Истиқлол» маҳалласи фуқаролари билан учрашишди.
Улар билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳудудларда жиноят содир этилишини олдини олиш юзасидан суҳбатлашишди. Аҳоли билан учрашув давомида ҳудудда содир этилган жиноятлар танқидий муҳокама этилди. Шунингдек, мутасаддилар томонидан йиғилиш иштирокчиларига гиёҳвандлик, ўғирлик, фирибгарлик ва унинг янги турлари, тан жароҳати билан боғлик ҳолатлар ҳамда уларнинг салбий оқибатлари юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.