Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Марказий Осиё давлатларининг ички ишлар вазирликлари масъул раҳбарлари иштирокида одам савдосига қарши Марказий Осиё тармоғи (CПОЦАТЛ) фаолиятини муҳокама қилиш юзасидан минтақавий йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 31 март куни Тошкент шаҳридаги “Courtyard by Marriott” меҳмонхонасида БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ташкилотчилигида Марказий Осиё давлатларининг ички ишлар вазирликлари масъул раҳбарлари иштирокида одам савдосига қарши Марказий Осиё тармоғи (CПОЦАТЛ) фаолиятини муҳокама қилиш юзасидан минтақавий йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда БМТнинг ГМЖББ Марказий Осиёда одам савдоси ва мигрантлар контрабандасига қарши кураш бўйича минтақавий маслаҳатчиси Реда Сиргедиене, Интерпол жиноий разведка ходими Duc Quang Ha, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистон Республикалари ички ишлар вазирликлари масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни БМТнинг ГМЖББ Марказий Осиёда одам савдоси ва мигрантлар контрабандасига қарши кураш бўйича минтақавий маслаҳатчиси Реда Сиргедиене очиб, барча иштирокчиларни йиғилиш кун тартиби билан таништирди.

Шундан сўнг, Интерпол жиноий разведка ходими Duc Quang Ha, Қозоғистон Республикаси ИИВ Тергов департаменти бошлиғи Адилов Санжар, Қирғизистон Республикаси ИИВ Тергов хизмати бошлиғи ўринбосари Эшимкан уулу Нурдин, Туркманистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув хизмати бўлим бошлиғи Керимов Нурмурат ҳамда Вазирлик Тезкор-қидирув департаменти Жиноят-қидирув хизмати Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Насретдинов Азизбеклар сўзга чиқиб, минтақада одам савдосининг ҳозирги ҳолати, ушбу турдаги жиноятларни фош этиш ва тергов қилишда халқаро ҳамкорлик, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммолар
ва уларнинг ечимларини муҳокама қилишиб, ташкил этилаётган одам савдосига қарши Марказий Осиё тармоғи (CПОЦАТЛ) минтақада одам савдоси жиноятларини фош этиш ва қурбонларни қутқаришга қаратилган халқаро сай-ҳаракатларини оширишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир якунида маърузачилар ва халқаро экспертлар саволларга жавоб беришди.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech