Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Машғулотларнинг иккинчи босқичи

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган тергов ходимларини малакасини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, суриштирув ва дастлабки тергов сифатини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 09 март куни вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг “Диний экстремизм, терроризм ва унинг кўринишлари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишга ихтисослаштирилган терговчиларни тайёрлашга йўналтирилган ўқув машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги 43-сонли фармойишига асосан, Тергов департаментида белгиланган ўқув ва амалий машғулотлар 2 босқичга бўлинган ҳолда ташкил этилди.
(Биринчи босқич жорий йилнинг 15 март кунидан 27 март кунига қадар, иккинчи босқич эса 29 мартдан 10 апрель кунига қадар ўтказилди.)

Машғулотнинг иккинчи босқичида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Фарғона, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ИИБ ҳамда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармалари ва уларнинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган жами 9 нафар терговчилар иштирок этди.

Ўқув жараёни куннинг биринчи ярмида назарий, иккинчи ярмида эса амалий машғулотлар тарзида ташкил этилди. Уни янада қизиқарли ва мунозарали ўтказиш мақсадида, тергов ходимларини белгиланган жадвал асосида ИИВнинг бошқа соҳавий хизматлар ҳамда давлат ташкилоти ва қўмиталар (ИИВнинг ТЭҚКББ, Тезкор ҳамкорлик бошқармаси, Интерпол миллий маркази, Эксперт-криминалистика бош маркази, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, шунингдек, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти, Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ислом цивилизацияси маркази, Давлат божхона қўмитаси) билан ҳамкорлигини таъминлаш учун айнан улар жойлашган биноларга олиб бориб, иш жараёнлари, шунингдек, жиноятларни тергов қилишда мавжуд имкониятларини ўрганиб бориш ташкил этилди.

Жорий йилнинг 10 апрель куни ўқув машғулотларнинг иккинчи босқичи якунланиб, унда иштирок этган тергов ходимларига Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech