Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Халқаро маданият куни

Ҳар йили 15 апрель куни “Халқаро маданият куни” сифатида нишонланади. Ушбу кун 1935 йилнинг 15 апрель куни қабул қилинган “Тарихий ёдгорликлар санъат ва илмий муассасаларни ҳимоя қилиш” ҳақидаги халқаро шартнома билан тасдиқланган бўлиб, тарихда биринчи марта, маданий мерос ва тарихий обидаларни муҳофаза қилиш бўйича Рерих Пакти номи остида ташкил этилган.

Бугун, дунё ҳамжамияти янги глобал иқтисодий ва экологик инқирозлар, табиий офатлар ва ҳарбий можараларни бошидан ўтказаётган бир вақтда, Маданиятга ғамҳўрлик қилиш энг долбзар масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Ҳозирги даврда, умумжаҳон аҳлоқий сиёсати ва иқтисодиётини яратишда, ҳарбий можароларни тўхтатиш ва бутун дунёни қамраб олган муаммоларга қарши курашишнинг ягона ечими бу, инсонларнинг миллати, ёши, жинси, ижтимоий келиб чиқиши ва молиявий аҳволидан қаътий назар уларни бирлаштирувчи - маданиятни сақлаб қолиш ва унинг юксалишини таъминлаш ҳисобланади.

Text to speech