Халқаро оила куни
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассанблеясининг 1993 йил 15 май куни қабул қилинган резолюциясига асосан ушбу кун "БУТУНЖАҲОН ОИЛА КУНИ" (International Day of Families) деб эътироф этилган.
Ушбу кунни оила куни деб эътироф этилишининг асосий мақсади, бир неча давлатларнинг оилаларида мавжуд бўлган муоммоларга эътиборни қаратиш кўзланган. Ушбу кунни оила куни деб нишонлаш эса оилалар ўртасида фуқароларга таъсир этувчи ижтимоий иқтисодий ва демографик жараёнларни таҳлил қилишга имконият яратиб беради.
Оила жамиятнинг алоҳида асосий бўғини сифатида унда инсонийлик, маданий ва маънавий қадриятлар, миллий менталитет, этник урф одатлар, авлодларнинг ўзаро азалий боғлиқлиги ва тарихий чамбарчаслиги, барқарорлик ҳамда ривожланиш омили бўлиб тан олинган. Оиланинг муқаддас ҳисобланишида давлат тобора мустаҳкамланиб, ривожланади ва халқнинг турмуш фаровонлиги ижобий томонлама ортиб бормоқда. Ҳар доим мамлакатнинг ривожланиши, оиланинг жамият ва давлат олдидаги мавқеига қараб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнь кунги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808-сон қарорига кўра, 15 май "Халқаро оила куни" сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Инсон ҳаёти оиладан бошланади. Бу ерда у шахс сифатида шаклланади. Оила - бу севги, меҳр-муҳаббат ҳурмат ва ҳамжиҳатлик манбаи асосида етук жамиятни барпо этади. Оиланинг фаровонлиги мамлакат ривожининг ўлчови сифатида баҳоланади.