Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

МОҲИР ТЕРГОВЧИ ВА СУРИШТИРУВЧИЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида 2021 йилнинг ўтган 6 ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили ва муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда соҳа ходимларининг ютуқлари, тергов сифати, терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ўтказиш вақтида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳақида сўз юритилди. Келгусида бажарилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда 2021 йилнинг 6 ойи давомида тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан жиноят ишларини тергов қилишда бир қатор ижобий натижаларга эришилгани қайд этилди. Бунда тизимда хизмат қилаётган ҳар бир раҳбар ва ходимнинг ҳиссаси борлиги таъкидланди.

Бироқ, ижобий кўрсаткичлар билан бирга, хато ва камчиликлар ҳам борлиги айтиб ўтилди. Иш сифати ижобий томонга ўзгармаётган айрим ходимлар танқид қилинди ва уларга зарур маслаҳат ҳамда тавсиялар берилди.

Тадбир якунида намунали фаолият олиб бораётган бўлинмалар ва фидойи ходимлар эътироф этилиб, компьютер жамланмаси, ноутбук, телевизор ва бошқа совғалар билан тақдирланди. Хусусан, 3 та туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмалари “Энг яхши иш кўрсаткичларга эришган тергов бўлинмаси” деган номга сазовор бўлишди.

Шунингдек, энг яхши кўрсаткичга эришган терговчилар, суриштирувчилар ва аёл ходималар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Бундан ташқари, тадбир жараёнида жорий йилда ИИВ Академиясини тамомлаб, тергов бўлинмаларининг терговчи ва суриштирувчи лавозимларига тайинланган бир гуруҳ ходимларга компьютер жамланмаси, канцелярия маҳсулотлари топширилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Postda” мухбири.

Фарғона вилояти.

Text to speech