Навоий вилоятида сайёр қабуллар давом этмоқда.
Жорий йилнинг 10 январь куни Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник О.А.Хасанов томонидан Навоий шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида жами 9 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 6 таси жойида қаноатлантирилди, 3 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан хуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга қабул жараёнида 4 нафар 16 ёшга тўлган ёшларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, қабул давомида 2 нафар кам таъминланган фуқароларни яшаш хонадонига борилиб моддий ёрдам кўрсатилди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник О.А.Хасанов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти