Наманган вилояти ИИБ биносида бошқарма раҳбариятининг фуқаролар учун қабули ўтказилди
Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга амалий ёрдам бериш юзасидан навбатдаги қабули ташкил этилди.
Қабул давомида фуқароларнинг 35 та турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.
Мурожаатчилардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти