Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остидаги «Заковат» интеллектуал ўйинларининг шаҳар-туман босқичлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2024-йилдаги “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида” амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳамда Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида Уйчи туманида оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остидаги «Заковат» интеллектуал ўйинларига старт берилди.

Заковат интеллектуал ўйинида Уйчи туманининг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи билимдон ёшлардан ташкил топган жамоалар ўз билим ва салоҳиятлари билан баҳс олиб бордилар.

Юқори савияда ўтказилган баҳс натижаларига кўра, Уйчи туманидаги «Умид» маҳалласининг «Эверест» жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Энди ушбу ғолиб жамоа «Заковат» интеллектуал ўйинининг вилоят босқичида иштирок этадилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech