Навбатдаги устувор вазифалар белгиланди
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш борасида келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Муҳокама карантин талабларига риоя қилинган ҳолда видеоселектор кўринишида ўтказилди. Унда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Я.А.Абдулхаков, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ИИБ ва Миллий гвардия бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда масъул ходимлар иштирок этди.
Мажлисда водий вилоятларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятни ошишига шароит яратиб берган омиллар, бу борада ички ишлар бўлимлари фаолияти таҳлил қилинди ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда амалга оширилган профилактик тадбирлар кенг ва атрофлича муҳокама этилиб, масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, жиноятчиликни жиловлаш борасида йўл қўйилган хато ва камчилликларни бартараф этиш бўйича профилактик ишлар самарадорлигини янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.
Йиғилишда шу каби энг муҳим вазифалар ва водий вилоятларидаги ижобий тажрибалар алмашинилиб, соҳа ходимларига берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти