Навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Куни кеча, Андижон вилояти масъуллигида “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилишда ягона тергов амалиётини йўлга қўйиш, фуқаролик ва иқтисодий судловга оид масалаларни фарқлашда амалиётда учраётган муаммолар, шахсларнинг ҳаракатларини малакалашда эътибор қаратиладиган талаблар” мавзусида видеоконференсалоқа тизими орқали ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Семинарда, жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди судьяси Б.Ф. Турдиев, Андижон туманлараро иқтисодий суди судъяси Р.Г.Асқаров, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Н.А.Шарипова, , Андижон вилояти прокуратураси ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Д.К.Рахмонов, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази эксперти А.Ч.Муҳаммадиев, Андижон вилоят бўлими суд-иқтисодий экспертизаси эксперти М.С.Азимова ҳамда Андижон шаҳар “TRUST AND PROTECTION” адвокатлик бюроси адвокати Ж.К.Мамитовлар иштирок этди.
Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари барча ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, Транспортда хавфсизликни таъминлаш департаменти ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда вилоятлар ИИБ шахсий таркиби видеоконференция алоқаси орқали қатнашдилар.
Семинар савол-жавоб шаклида ўтказилиб, иштирокчилар иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, амалиётда келиб чиқаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Ўқув семинари якунига кўра тергов бўлинмалари ходимлари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўзаро фикр алмашишди.
Бу каби ўқув машғулотлари режа асосида давом еттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти