Тергов департаменти тизимида янги тайинлов
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг буйруғи билан, Гулистон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи - полковник Каюмов Зохиджон Жумабоевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Тергов департаменти янги тайинланган раҳбарга келгусидаги касбий фаолиятида муваффақиятлар тилайди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти