Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Э Ъ Л О Н

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида мавжуд бўлган бўш терговчи ва суриштирувчи лавозимларига танлов эълон қилади.
Танлов, жорий йилнинг 10 декабридан 20 декабрига қадар соат 09.00 дан 17.00 гача Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Сайид Барака кўчаси, 7-уйда жойлашган Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси биносидаги “Тошкент шаҳар Ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш маркази”да бўлиб ўтади.

ҚУЙИДАГИЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ:

-олий юридик маълумотга ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган фуқаролар;
-30 ёшдан катта бўлмаган шу жумладан 30 ёшдагилар ҳам, бўйи 165 см. дан кам бўлмаган эркаклар ва 160 см. дан кам бўлмаган аёллар (қизлар);
-эркаклар Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликни ўтаган бўлиши шарт;
Қўшимча маълумотлар учун 71.281-95-49 телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech