Э Ъ Л О Н
2021 йилнинг 01 март куни соат 11:00 да Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Ашрапов Рамазон Аҳмадхўжаевич томонидан Каттақўрғон тумани Халқ қабулхонаси биносида вилоятнинг Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи туманлари ва Каттақўрғон шаҳри аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилиши белгиланган.
Ҳурматли фуқаролар, қабул жараёнида Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим терговчи ва суриштирувчиларининг юритувидаги жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материаллари юзасидан ўзингизни қийнаётган ҳамда ечимини топмаётган масалалар юзасидан мурожаатларингиз қабул қилинишини эслатиб ўтамиз!
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти