Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Тергов амалиёти” журналининг навбатдаги сони учун мақолалар қабули бошланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти “Тергов амалиёти” илмий – амалий журналида чоп этиладиган илмий мақолалар қўлёзмаларига қўйиладиган минимал талаблар

Таҳририятга тақдим этиладиган қўлёзмалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

долзарб муаммоларга бағишланиши, илмий таҳлил ва баҳс - мунозаралар бўлиши;

тегишли ҳолларда илмий мақолаларни чоп этиш бўйича илмий рукуннинг мавжудлиги;

материал назарий ва методологик жиҳатдан пухта, келтирилган статистик маълумотлар, ижтимоий сўров натижалари ишончли ва тўғри, хулоса, таклиф ва тавсиялар асосли бўлиши;

мақолада очиқ матбуотда эълон қилиниши мумкин бўлмаган маълумотлар бўлмаслиги.

Аннотацияда мақоланинг мақсади, мазмун - моҳияти, тадқиқот жараёнида қўлланилган илмий усуллар, олинган асосий натижалар қисқача (4 - 6 жумла билан) баён этилади.

Мақола фақат электрон шаклда тақдим этилади.

Мақола матни Мисрософт Оффисе Ворд матн муҳарририда “Тимес Нев Роман”
14 шрифтида, аннотация ва ҳаволалар 12 шрифтда терилган, саҳифа ўлчами - А4
(210мм х 297 мм), юқори ва пастдан қолдириладиган ҳошиялар - 20 мм, чап тарафдан - 30 мм, ўнгдан - 15 мм, сатрлар оралиғи - бир ярим интервал, хат боши (абзац) - 1 см, текислаш - саҳифа кенглиги бўйича шакллантирилади. Ҳажми 8 - 10 бет бўлиши
(20 000 белгидан ошмаслиги) тавсия этилади.

Фойдаланилган адабиётларга оид маълумотларнинг тўғрилиги учун муаллифлар тўлиқ жавобгар ҳисобланади. Библиографик ҳаволалар рақамланган бўлиб, матнда квадрат қавс ичида адабиётлар рўйхатига мувофиқ келтирилади: агар бутун адабиётга ҳавола қилинса [1], тегишли саҳифасига ҳавола қилинса [1, Б.3 - 4] шаклида берилиб, библиографик маълумотлар мақола охирида фойдаланиш кетма - кетлиги тартибида 12 шрифтда, тегишли давлат стандартлари бўйича келтирилиши керак.

Мақолада кўпи билан учта чизма, сурат, диаграмма, жадвал ва бошқа графиклар берилиб, бевосита мақола матнида баён мантиғига мувофиқ жойлаштирилиши ҳамда алоҳида файлда ҳам тақдим этилиши лозим. Расмларнинг электрон вариантини *.жпг форматда (камида 300 дпи) тақдим этиш, жадвалларни кетма - кет рақамлаш зарур.

Электрон шаклдаги файл номи мақола муаллифи (биринчи муаллифи)нинг фамилиясига мос келиши зарур. Масалан, ТоировЛосх, графикли файлларнинг номланиши эса расмнинг рақами, муаллифнинг фамилияси ва бошқа маълумотлар бўйича (масалан: “Тоиров. Расм^р^ʼ, “Тоиров. Диаграмма 3.жрг”) тарзида берилади.

Мақолага илова қилинадиган ҳужжатлар (ПДФ шаклда):

кафедра мажлис баёнидан кўчирма (агар муаллифнинг иш жойида мавжуд бўлса) (кафедра бошлиғи ва котиб томонидан имзоланиб, тасдиқланган, йўналиши ёки мутахассислик коди ва номи кўрсатилган бўлиши лозим) ёки муаллиф ишлайдиган муассаса раҳбарининг мақолани нашрга тавсия этиши ҳақидаги йўлланма хати;

матнда очиқ матбуотда эълон қилиш ман этилган маълумотлар йўқлигини тасдиқловчи (муассасанинг гербли муҳри босилган) эксперт хулосаси;

тегишли соҳа бўйича илмий малакага (имкон қадар фан доктори даражасига) эга мутахассис томонидан тайёрланган ва белгиланган тартибда тасдиқланган иккита тақриз (тақризчиларнинг F.I.Sh., илмий даража ва унвони, имзоси ва имзоланган санаси кўрсатилиши шарт);

муаллиф(лар) тўғрисида қисқача маълумот - ўзбек, рус ва инглиз тилларида исми шарифи (тўлиқ), иш жойи (ташкилотнинг номи ва юридик манзили), эгаллаб турган лавозими, илмий даража ва унвонлари, алоқа учун маълумотлар (телефон рақамлари, электрон почтаси ёки телеграм манзили) ва паспорт нусхаси.

Таҳририят мақолаларни таҳрир қилиш ва қисқартириш ҳуқуқига эга. Мақолани нашр этиш ҳақидаги қарор журнал Таҳрир ҳайъати томонидан қабул қилинади.

Мақола қўлёзмаси ва илова ҳужжатларининг электрон вариантлари қуйидаги манзил бўйича юборилиши керак: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчаси, 1-уй. Индекс: 100029. Тел. +998712313536, +998909767345

Қуйидаги ҳолатларда мақола нашрга қабул қилинмайди:

мақола юқорида келтирилган талабларга мос келмаса;

бировнинг илмий фикр, хулоса ва қарашлари ўзлаштирилган бўлса (плагиат);

Таҳрир ҳайъати ва экспертлар томонидан нашрга тавсия этилмаса.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech