Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Ё.Ж.Исабаев томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Амударё тумани Халқ қабулхонаси биносида Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа ва Амударё туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар билан навбатдаги Сайёр қабул ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланган режа-графигига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Ё.Ж.Исабаев томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Амударё тумани Халқ қабулхонаси биносида Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа ва Амударё туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар билан навбатдаги Сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун масъул ходимлар қатнашишлари таъминланди. Қабул жараёнида фуқароларнинг жиноятчиликка қарши курашиш, терговга қадар текширув ва дастлабки тергов соҳаларидаги муаммолари ва таклифлари бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал этилди. Сайёр қабул давомида фуқаролардан жами 12 та мурожаат келиб тушиб, уларнинг 10 таси яъни 83 % ижобий ҳал қилинди ва 2 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Айрим мурожаатлар ўрганиш ва вақт талаб қилиши инобатга олиниб, мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди ва мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Тергов департаменти

Text to speech