Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навбатдаги фуқаролар қабули ташкиллаштирилди

Ҳар бир фуқаронинг  ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш,  мурожаатларини тинглаш, уларга ҳуқуқий ёрдам бериш ҳамда муаммоларини қонуний ҳал этиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди.

Мазкур қабул давомида жами 103 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг  66 таси терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов, 3 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси,18 таси кадрлар масалалари ҳамда 16 таси бошқа йўналишларга оид бўлди.

Тергов йўналишига оид мурожаатларнинг 17 таси (26 фоизи) қабул жараёнининг ўзида ҳал этилди, 14 таси (21 фоизи) юзасидан фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган 35 та мурожаат (53 фоизи) қўшимча ўрганиш ва тегишли чоралар кўришни талаб этганлиги сабабли масъул раҳбар ва ходимларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Мазкур турдаги қабуллар келгусида ҳам тизимли равишда ташкил этиб борилади.

Тергов департаменти

Text to speech