Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник А.М.Утемуратов томонидан Амударё тумани фуқаролари билан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник А.М.Утемуратов томонидан Амударё тумани фуқаролари билан навбатдаги сайёр қабул учрашуви ташкил этилди.
Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича вазир ўринбосарига мурожаат қилишди. Фуқароларнинг мурожаатлари мутасадди раҳбарлар томонидан атрофлича ўрганилиб, ечимини топиш чоралари кўрилди.
Қабулда иштирок этган фуқароларнинг 9 та мурожаатлари тингланди. Шундан 7 та мурожаатга шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти