Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси суди ва прокуратураси ҳамкорлигида ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-семинари бўлиб ўтди
2023 йилнинг 14 август куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган терговчи ва суриштирувилар иштирокида навбатдаги видеоконференцалоқа тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ходимларнинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда жиноят ишлари бўйича дастлабки терговда жиноят содир этган шахсларнинг ҳаракатларини тўғри малакалаш ва уларга айб эълон қилишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят ва Жиноят-процессуал кодекси норма ва талабларига амал қилиш, ушбу йўналишда йўл қуйилаётган хато-камчиликлар, учраётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.
Ўқув семинари якунига кўра, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти