Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Расмий ахборот

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Хонобод кўчаси 3-уй манзилида жойлашган “Inter Logistics“ МЧЖга қарашли 18,4 гектар ер майдонда жойлашган омборхонада тахминан 10 000 кв. м. майдонда ёнғин келиб чиққан.

Ёнғиннинг зарба тўлқини натижасида омборхона атрофида жойлашган бир нечта кўп қаватли уйларга, биноларга ҳамда транспорт воситаларига шикаст етган ҳамда фуқаролар жароҳатланган.

Айни вақтда бир нафар 2006 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро олган жароҳати оқибатида вафот этгани маълум бўлган.

Жароҳатланган фуқароларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тегишли идораларнинг мутахассисларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилган бўлиб, ёнғин келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тегишли экспертизалар тайинланган ҳамда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Воқеа тафсилотлари юзасидан ахборот бериб борилади.

ИИВ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech