
Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабул Тошкент вилояти аҳолиси учун ўтказилди
2021 йил 06 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исламов бошчилигида Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабул Ўртачирчиқ туманидаги Тошкент вилояти “Халқ қабулхонаси”да вилоят аҳолиси ўртасида ўтказилди.
Қабул давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан жами 23 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Ушбу 23 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича 2 таси жойида ҳал этилди, 14 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 7 нафарининг аризалари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти