Республика ишчи гуруҳи томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабуллар Жиззах вилояти аҳолиси учун ўтказилди
2021 йил 01 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги раҳбарларидан ташкил топган ишчи гуруҳлари томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий сайёр қабул Жиззах вилояти аҳолиси учун ўтказилди.
Сайёр қабул давомида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковга бўлган мурожаатлар давомида мулкка оид ҳуқуқларни тиклаш, етказилган моддий зарарни қоплаш, қонунбузарни тегишли тартибда жавобгарликка тортиш, фирибгардан маблағ ёки мол-мулкни ундириш, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатларига оид масалалар кўтарилди. Ўз навбатида фуқароларнинг муаммоларига ечим топиш бўйича тегишли масъуллар бириктирилиб, ҳал қилиш муддатлари белгиланди. Оммавий қабулга соҳа вакилларига миннатдорчилик билдириш учун келганлар ҳам бўлди.
Таъкидлаш керак, бу каби оммавий қабуллар республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Жиззах вилоятида ҳам аниқ режа асосида ўтказилмоқда ва аҳолини қийнаётган қатор муаммолар бартараф этилмоқда. Айтганча, Пахтакорда ўтган оммавий қабулда 100 нафардан ошиқ фуқаро суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаат этган.
Ишчи гуруҳ томонидан сайёр қабуллар белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти