Ёшлар куни муборак!
Қадрли ўқувчи ёшлар ва талабалар, ёш мутахасис ва тадқиқотшунос, муҳандис ва ишчилар, ишлаб чиқарувчи ва иш бошқарувчилар, сиёсатшунос ва жамоат фаоллари – фақатгина ўзингиз туғилиб ўсган вилоятнинг келажаги эмас балки бутун Ўзбекистонимизнинг келажаги ҳам Сизнинг қўлингизда. Бугун, айнан Ёшлар кунида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Сиз ҳозирги замон талабларига мос равишда касбий ва ижодий салоҳиятингизни яққол намоён қилиб, илдам қадамлар ташламоқдасиз, илм-фан, бизнесда дастлабки ютуқларингизни қўлга киритмоқдасиз, спорт, жамоатчилик ва ижтимоий соҳалардаги лойиҳаларни ҳаётингизга мувоффақиятли тадбиқ этиб келмоқдасиз. Биз Сизлар билан фахрланамиз!
Бизнинг ёшлар кўп асрлик анъана ва қадриятларга бой маданий ҳамда буюк тарихга эга юртда камол топишган, ўқинг, изланинг, меҳнат қилинг ва фақат олдинга қараб илтилинглар, Азиз ёшлар. Биз Сизларни аждодларимизнинг анъана ва қадриятларини сақлаб қолган ҳолда она юртимизнинг гуллаб-яшнаши учун бор куч ва ғайратингизни сафарбар қилишингизга ишонамиз.
Бутун ёшлик – бу орзу умидлар вақти, ўзининг ҳаёт йўлини топиш вақти, бутун дунёни ғоялар ва ютуқлар билан ҳайратга солиш вақтидир.
Биз катталар бугунги шаҳримиз ва бутун Ўзбекистонимизнинг келажаги бўлган замонавий ёшларимиз билан фахрланамиз. Кимки, ёшлигидан мақсадга эришиш йўлида хато ва камчиликлардан қўрқмасдан, тўсиқлардан мардонавор ўта олса мана шуни ҳақиқий ёшлик деса бўлади. Орзу қилинг ва ҳаётда шу орзуларингизни рўёбга чиқаринг. Фақатгина ёшликдагина, энг ноёб ғоялар ҳаётда амалга ошиши мумкин. Ўз ҳаётингиз ва юртимиз келажаги Сизнинг хоҳиш истакларингизни амалга оширишда ақл ва заковатингизни ишга солиш йўлидаги ташаббусингиз, ғайрат ва шижоатингизга боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти