Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимлар иштирокида сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев раислигида Тергов бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари томонидан ўтган 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари ҳамда хизмат фаолияти давомида йўл қўйган хато ва камчиликлари танқидий муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида тергов сифатини янада оширишга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида ижобий кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган коррупцияга қарши курашишда ўзининг хиссасини қўшган терговчи ва суриштирувчилар ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ташаккурномаси, фахрий ёрлиғи, вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Бундан ташқари, йиғилиш давомида ҳар бир шаҳар-туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ва бўлинмалари ходимлари учун компьютер жамланмалари, принтерлар, телевизор ва бошқа зарурий техника воситалари топширилди.

Шунингдек, тергов соҳасида узоқ йил самарали хизмат қилиб, кўплаб терговчи ва суриштирувчиларга устозлик қилган Тергов бошқармаси тергов қисми ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси подполковник Ахмедов Икромжон Маматкулович нафақага кузатилди.

Text to speech