Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчилар билан маърифий тадбир ўтказилди
Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси, журналист, “Зарафшон” газетаси муҳаррири Фармон Тошев, Самарқанд шаҳар Маънавият маркази раҳбари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Хуршид Нуруллаев, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари полковник Р.Ашрапов, Ф.Рахматовлар, ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими бошлиғи Ш.Шодиев, терговчи ва суриштирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Сенатор Ф.Тошев соҳа ходимларига мамалакатимизда юз бераётган сиёсий жараёнлар, терговчи ва суриштирувчиларнинг етук мутахассис сифатида шаклланиши, маърифатли, халқчил ходим бўлишлари учун қандай фазилатларга эга бўлишлари лозимлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Тадбирда сўз олган Самарқанд шаҳар Маънавият маркази раҳбари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Хуршид Нурулллаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидаги асосий жиҳатлар, қабул қилиниши ва қайта кўриб чиқилиши назарда тутилган қонунлар, кодекслар, концепциялар, дастурлар ва стратегиялар ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълумотлар берди.
Ўтказилаётган бу каби маърифат соатлари тизимда хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчиларни ҳуқуқий, сиёсий ва маънавий билимларини оширишда ўрни беқиёс.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти