Сарҳисоб ва янги режалар муҳокамаси
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг мажлислар залида 2021 йилнинг шу кунига қадар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудларида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Я.А.Абдулхаков Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ИИБ ва Миллий гвардия бошлиқлари иштирок этди.
Мажлисда Президент ташаббуси билан яратилган янгича ишлаш тизими — ҳокимлик, прокуратура, Миллий гвардия ва жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда амалга оширилган профилактик тадбирлар ижобий самара бераётгани эътироф этилди.
Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни манзилли ташкиллаштириш, ҳуқуқбузарликларни содир этилиш сабаблари ва унга имкон бераётган шарт-шароитларини тизимли аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича профилактик ишлар самарадорлигини янада жадаллаштириш лозимлиги тушунтирилди.
Йиғилишда шу каби энг муҳим вазифалар ва водий вилоятларидаги ижобий тажрибалар алмашинилиб, йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти