Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи Ш.Нематжонов раҳбарлигида сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бошқарма ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизим терговчилари, Миграция ва Фуқароликни Расмийлаштириш Бошқармаси ҳамда Эксперт Криминалистика Маркази ходимлари томонидан ўтган 2024 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини яна-да ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда қонунчиликка киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар етказилди.
Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари, тергов кўрсаткичлари, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилган шарт-шароитлар хусусида ҳам сўз борди.
Шундан сўнг ижобий натижаларга эришган бир гуруҳ ходимларга Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ҳузуридаги тергов бўлимларига компьютер жамланмаси тарқатилди.
Йиғилиш якунида келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти