Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари фаолияти сарҳисоб қилинди
Жорий йилнинг 25 январь куни Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот-йиғилиши ўтказилди.
Ҳисобот йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.А.Абудлхаков ҳам иштирок этди.
Танқидий руҳда ўтказилган ҳисобот-йиғилишда Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан 2022 йилда эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, шунингдек, ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига риоя қилишлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилишда 2023 йил Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари учун “Тергов сифатини ошириш йили” деб белгиланганлиги эълон қилинди.
Шу билан бирга йиғилишда Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 20 январь кунидаги 10-сонли Қарори мазмун моҳияти тушунтирилиб, ушбу қарор асосида қабул қилинган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига ҳар бир терговчи ва суриштирувчилар амал қилиши, фуқаролар билан ишлашда ушбу кодекс қоидаларига сўзсиз амал қилиш лозимлиги бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида, 2022 йилнинг 12 ойи давомида энг юқори натижаларга эришиб, эл юрт осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, юклатилган хизмат вазифаларига тўлиқ ёндошиб, касб маҳоратини намоён этиб, бошқа ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган тергов ходимлари ва тергов жамоаларига ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг фахрий ёрлиқлари ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг пул мукофотлари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти