Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2023 йил давомидаги иш фаолияти сарҳисоб қилинди.
Жорий йилнинг 17 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигида, вазир ўринбосари подполковник А.М.Утемуратов раислигида Ички ишлар органлари тергов ва эксперт-криминалистика бўлимларининг 2023 йил давомидаги иш кўрсаткичларини муҳокама қилиш, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди.
Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда соҳавий хизмат томонидан 2023 йил давомида эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, шунингдек, ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига риоя қилишлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти