Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари янги йил арафасида болалар уйига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 30 декабрь куни Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари Бухоро шаҳрида жойлашган 32-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, “Янги йил” байрами муносабати билан тадбир ташкиллаштиришди.

Ташкил қилинган ушбу байрам тадбирида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Янги йил қаҳрамонлари Қорбобо, Қорқиз ва бошқа эртаклардаги ўрмон ҳайвонлари иштирокида қизиқарли дастурлар тақдим қилиниб, уларга совғалар берилди.

Ички ишлар идоралари ходимларининг бундай хайрия тадбирлари болажонларга катта тасурот қолдириб, уларга ҳақиқий болаларча қувончга тўла Янги йил руҳиятини улашди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech