Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан ташкил этилган навбатдаги шахсий қабулда фуқароларнинг ҳуқуқий йўналишдаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди
Фуқароларнинг ҳуқуқий масалалардаги мурожаатларини ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларга жойида ечим топиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Зоҳиджон Қаюмов томонидан навбатдаги шахсий қабули ташкил этилди.
Унда тизим йўналиши доирасида 10 га яқин мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди. Хусусан, тергов ва суриштирув жараёнлари, процессуал қарорлардан норозилик, ишларнинг муддати, қўшимча текширув ўтказиш, далилларни ўрганиш каби масалалар юзасидан фуқароларнинг фикр ва таклифлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан масъул ходимларга аниқ топшириқлар берилди, айрим масалалар жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этувчи ҳолатлар эса назоратга олинди. Фуқароларга амалдаги қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тергов департаменти