Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2023 йил давомидаги иш фаолияти сарҳисоб қилинди
Жорий йилнинг 19 январь куни, Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида 2023 йилда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор мақсадлар муҳокамаси юзасидан видеоконференцалоқа тизими орқали йиғилиш бўлиб ўтди.
Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Атаназаров раислигида йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, унда бошқарма ҳамда унинг қуйи бўлинмалари барча шахсий таркиби иштирок этишди.
Йиғилишда маърузачи томонидан тергов бўлинмаларида 2023 йилда эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ўқиб эшиттирилди.
Жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган тергов бўлинмалари раҳбарлари ҳамда ходимларига нисбатан таъсир чоралари кўрилиши белгиланди.
Шу билан бирга йил давомида юқори кўрсаткичларга эришиб келган энг яхши тергов жамоаси, энг яхши ходимлар, энг яхши аёл ходима, энг яхши ёш терговчилар ва намунали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимлар бошқарма раҳбарияти томонидан тақдирланди.
Йиғилиш якунида Тергов бошқарма бошлиғи подполковник Х.Атаназаров йўл қўйилган камчиликларни олдини олиш, тергов сифатини ошириш юзасидан тергов бўлинмалари бошлиқларига манзилли топшириқлар берди.
Шу билан бирга, бугунги кунда тергов бўлинмалари ходимлари олдига қўйилаётган талабларга мос равишда масъулиятни янада кучайтириш ҳамда кадрларни билим савиясини ошириш ҳамда хизмат ва ижрочилик интизомига риоя этишга қаратилган қатор вазифалар белгилаб берилди.