Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сурхондарё вилоятида сайёр қабул. Республика ишчи гуруҳи ташрифи жараёнида Муруват уйида яшаётган фуқароларнинг холидан хабар олинди.

Аҳолини мурожаатларини тинглаш, Республика ва вилоятнинг марказдан узоқ бўлган олис ҳудудлардаги фуқароларни ҳам қамраб олиш, бу орқали халқ дардини, уларни узоқ ва қисқа муддатлардан бери қийнаб келаётган муаммоларини қонуний ҳал этиш мақсадида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 11-16 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар режа асосида Сурхондарё вилояти аҳолиси учун ўтказилмоқда.

Хусусан, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан Сурхондарё вилояти Денов тумани “Лолазор” маҳалласида жойлашган “Мурувват уйи” яшаётган ногиронлиги бўлган фуқароларнинг холидан хабар олиш, уларни дардини тинглаш мақсадида ташриф буюрилди.

Қабул давомида “Мурувват уйи”да даволаниб, яшаётган 18 нафар фуқароларнинг фуқаролик паспорти олиш масаласидаги мурожаати қабул қилиниб, уларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг идентификация ID-карталари ўрнатилган тартибда расмийлаштирилди ва тантанали равишда топширилди.

Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан режага асосан вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech