Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
Халқ билан мулоқот қилиш, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини ўрганиш ва уларга зарур йўналишлар, тушунтиришлар бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида олис ҳудудлардан бири Учқудуқ туманида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Мазкур қабулда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Зоҳиджон Қаюмов ҳам тизим йўналиши доирасида 20га яқин мурожаатларни кўриб чиқди. Жараёнда туман аҳолисининг муаммоли масалалари ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Бу каби сайёр қабуллар фуқароларнинг соҳага доир мурожаатларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва келгусида органлар томонидан шу йўналишда тизимли ишларни олиб боришга эътибор қаратилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти