Сурхондарё вилоятида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Н.Атаназаров томонидан вилоят аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.
Жорий йилнинг 23.11.2024 йил куни, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Н.Атаназаров томонидан Жарқўрғон, Қумқўрғон ҳамда Шўрчи туманлари фуқаролари учун вилоят ИИБ биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун масъул ходимлар қатнашишлари таъминланди.
Қабул давомида, Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан жами 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Ушбу 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, 6 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 нафарига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти