Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Sh.N.Nematjonovning навбатдаги фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди
Фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш мақсадида доимий равишда фуқароларни мурожаатлари бўйича қабуллар ўтказиш йўлга қўйилган.
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари -Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Sh.N.Nematjonov томонидан фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди.
Унда 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилган ҳолда, қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва уларнинг ижросини ўз назоратига олди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти